Ушбу халқаро турнир биринчи кунги беллашувларда -66 кг вазн тоифасидаги ўзбекистонлик дзюдочи Дилшодбек Йўлдошев олтин медалга сазовор бўлганди.

Мусобақанинг сўнгги кунида яна 4 нафари ўзбекистонлик дзюдочилар шоҳсупага кўтарилишди. Жумладан, -90 кг вазн тоифасида Шермуҳаммад Жандреев финалда тожиклик рақиби Камроншоҳ Устапириёнга ютқазиб қўйган ҳолда кумуш медални қўлга киритди.

Шу вазн тоифасидаги яна бир ўзбекистонлик дзюдочи Достон Мейлиев эса бронза медали билан кифояланди.

+90 кг вазнда курашган Бекмурод Олтибоев ва Шоҳруҳхон Бахтиёров эса Ўзбекистон терма жамоасига бронза медалларини тақдим этишди.

Шу тариқа, Камол Мурадов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Тожикистон Президенти кубогида биттадан олтин ва кумуш ҳамда 3 та бронза медалига сазовор бўлди.

Эслатиб ўтамиз, мусаобақ 2-5-октябр кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтди.