Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистондаги энг баландда жойлашган сайлов участкаси ҳақила маълумот берди.

Маълум бўлишича, энг баландда жойлашган сайлов участкаси, Ҳазрати Султон чўққисига (денгиз сатҳидан 4646 метр) яқин жойлашган аҳоли яшаш пункти Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги Кўл қишлоғи бўлиб, қишлоқ ва чўққи ўртасидаги масофа 18 километрни ташкил қилади.

 

Қишлоқ мутахассислар томонидан денгиз сатҳидан қарийб 2400 метр баландликда деб эътироф этилади.

 

Бу ерда истиқомат қилувчи аҳолининг 765 нафари шу қишлоқда жойлашган 64-мактаб биносида ташкил қилинган 920-сайлов участкасида овоз беришда иштирок этадилар. Уларнинг 27 нафарини сайловда илк марта қатнашаётган ёшлар ташкил этади.