Яшнобод туманида рўй берган ЙТҲ ҳақида пойтахт ИИББ ахборот хизмати маълумот берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 5-октабр куни тахминан соат 21:00 да Яшнобод тумани Жарқўрғон кўчасида 1998 йилда туғилган Акмал Ж. «Лада 11184» русумли автомобилни ишончнома асосида бошқариш давомида транспорт воситалари учун кутилмаганда чапга бурилган велосипедчини уриб юборган.

Тўқнашув натижасида велосипедни бошқарган 1985 йилда туғилган Равшан С. бадан шикастлари туфайли ҳаётдан кўз юмди. Марҳумнинг яқинларига таъзия изҳор этамиз.

Мазкур факт бўйича Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов олиб борилмоқда.