Валижон Шамшиев Тошкент шаҳри Яшнобод тумани «Баркамол авлод» болалар мактаби директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақида Республика «Баркамол авлод» болалар мактаби ахборот хизмати хабар берди.

«Ҳаммамизнинг мақсадимиз битта – Ўзбекистон келажагини янада гуллатиб яшнатиш ва унинг учун фарзандларимизни тарбиялаш. Фарзандлар тарбиясида қўлимдан келганча сизлар билан биргаликда хизмат қиламан», – деб ўз хизмат вазифасига киришди санъаткор.

Мазкур тайинлов Халқ таълими вазирлиги хулосаси асосида амалга оширилгани айтилган хабарда.