Баҳромжон Олматов бошқа ишга ўтиши муносабати лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда “Нигоҳ” нашри хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари Баҳромжон Олматов бошқа ишга ўтиши муносабати лавозимидан озод этилган.

Олматовнинг ўрнига шу кунгача “Ўзкомназорат” бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаб келган Дониёр Рустамов тайинланган.