Қашқадарё вилояти Миришкор тумани Помуқ ҳудудида тадбиркор “Сечанкул”да балиқчилик хўжалиги ташкил этиб, 16 нафар фуқаронинг бандлигини таъминлади. Бу ҳақда Effect.uz журналисти Даврон Ҳасанов хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, тадбиркор 4 та репродуктив ҳовузлар ташкил этилган бўлиб, интенсив усулда балиқ етиштирилади.

Миришкор кўзгуси” МЧЖ тасарруфида 60 дона балиқ қафаслари мавжуд бўлиб, баҳорда 200 минг дона балиқ чавоқлари билан балиқлантирилди ва яна кузда 800 минг дона балиқ чавоқлари келтирилади.

Корхонада 6 та доимий ва 10 та мавсумий иш ўрни яратганмиз. Бир қатор лойиҳаларимиз ишга тушиши натижасида иш ўрни ортади. Асосийси кўлга сув олиб кирилди“, – дейди тадбиркор.

Кўл ҳудудида балиқни қайта ишлаш учун йиллик қуввати 350 тонна бўлган цех қуриб ишга туширилди.