Қозоғистон-Ўзбекистоннинг “Бауржан Конисбаев” божхона чегара пости реконструкция қилингандан сўнг қайта очилди.

“Айнан мана шу назорат -ўтказиш пункти орқали Ўзбекистон ва Тожикистондан мева ва сабзавотлар Европа мамлакатларига киради”, – деб хабар беради МИР 24 телеканали.

Божхона постини реконструкция қилиш бундан икки йил олдин бошланган ва ушбу лойиҳага 35 миллион доллар йўналтирилган.

Илгари божхона постининг ўтказувчанлиги кунига 150 юк машинаси бўлган бўлса, ҳозир у мингдан ошди.

Юк машиналари ҳайдовчиларининг чегарадан ўтишига бир соатдан кам вақт кетади, чунки ҳужжатлар онлайн тарзда тақдим қилинади.