Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги бозорда оммавий жанжал содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Вилоят ИИБ ахборот хизмати дастлабки ўрганиш ишлари натижаси бўйича расмий баёнот берди.

2021 йил 02 октябрь куни соат тахминан 09:00'ларда, фуқаро Т.А. Ғузор тумани Буюк карвон йўли маҳалласида жойлашган қурилиш моллари савдо дўконида савдо-сотиқ билан шуғулланиб турган вақтида, шу жойда қурилиш моллари сотиш билан шуғулланувчи фуқаро Э. Ш. билан мижозни устидан тортишиб, жанжаллашиб қолган.

Шу куни тушликдан сўнг соат тахминан 16-00ларда фуқаро Э.Ш. тоғаси Т.Р.ни чақириб, қурилиш моллари бозорида Т.А.ни уриб, тан жароҳати етказган. Натижада Т.А. олган тан жароҳати сабабли туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ғузор тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.