Молдова Бош прокурори Александр Стояногло лавозимидан четлатилди, унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақида Interfax Адлия вазири Сергей Литвиненкога таяниб хабар берди.

Стояногло қочқин олигарх Вячеслав Платон билан бир қатор шубҳали битимлар тузишда, коррупция ва хизмат вазифасини суиистеъмол қилишда  айбланмоқда. Қонунга кўра, бош прокурор ўринбосарлари ҳам лавозимидан четлатилади.

«Ҳозирда бизда прокуратура раҳбарияти йўқ. Қонунда бундай ҳолат юзага келган пайтдан бошлаб 5 кун ичида йиғилиш чақириши белгилаб қўйилган бўлсада, мен бугун навбатдан ташқари йиғилишни чақириш зарур деб ҳисоблайман», – дейди мамлакат Адлия вазири.

Маълумот ўрнида, Президент Майя Санду бир неча бор Стояноглони танқид қилган ва бу орқали уни бош прокурор лавозимидан четлатиш ниятини яширмаган.