Испан матбуоти яна Раҳим Стерлингнинг Каталония клубига ўтиши мумкинлиги ҳақида ёзмоқда. Манбага кўра, футболчи “Барселона”га ижара асосида ўтади.

“Барселона” инглиз футболчисига тўлаш учун маблағ топади. Стерлинг ҳам шартномани маъқуллади.

Раҳим клуб етакчиси бўлишни хоҳлайди ва “Манчестер Сити”да у кўп захирада қолиб кетмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Стерлинг жорий мавсумда Премьер-лигада фақат иккита ўйин ўтказди.