Франциянинг “ПСЖ” клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппедан норози бўлмоқда. Бунга сабаб сифатида Мбаппе жамоа раҳбариятидан рухсат олмаган ҳолда интервью бергани айтилмоқда.

Француз куни кеча берган интервьюсида ёзда “Реал Мадрид”га ўтишни жужа истаган, аммо ушбу трансфер амалга ошмай қолган эди.

Ҳозирда Мбаппе “Реал Мадрид”га ўтиш фикридан қайтмаган ва “ПСЖ” билан шартнома узайтирмаслигини очиқчасига айтиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, “Реал Мадрид” Мбаппега 6 йиллик шартнома таклиф қилган эди. Агар футболчи хоҳласа қишки трансферлар ойнасида музокара ўтказиши ва ёзда эркин агент сифатида мадридликлар сафига бориб қўшилиши мумкин. Аммо парижликлар раҳбарияти ёш иқтидорни ўз жамоасида сақлаб қолмоқчи.