“ПСЖ” ҳужумчиси Килиан Мбаппе Франция терма жамоасининг ўйинларидаги иштироки учун 1,5 миллион евро бонусларни хайрия қилди, деб хабар беради “L'Equipe” нашри.

Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичидаги ҳар бир ўйин учун Франция терма жамоаси футболчилари 20 минг евро олишди ва Мбаппе бу пулларни савобли ишга сарфламоқда.

Маълумот учун, 22 ёшли Мбаппе Франция терма жамоаси таркибида 2017 йилнинг март ойида дебют қилган. Футболчи терма жамоада умумий ҳисобда 49та ўйинда майдонга тушиб, 17та гол уришга эришган.