“World Soccer” нашри футбол оламида энг муҳим футболчилар рўйхатини тузиб чиқди. Унга Ўзбекистон терма жамоаси ва “Рома” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳам киритилди. Ушбу рўйхатдан 500 нафар футболчи ўрин олган.

“Женоа”нинг собиқ футболчиси яхши сифатларга ва жанговар рухга эга. Балки у тўпни ушлаб туриш борасида бошқалар билан баҳслаша олмас, бироқ унинг вазиятларни якунлаши ажойиб”, – деб ёзилади нашрда.