Германияда бўлиб ўтадиган 2024 йилги Европа чемпионатининг логотипи, шиори ва бренди эълон қилинди.

Логотип УEФАга аъзо давлатлар давлат байроқларининг 55 та рангидан иборат бўлиб, улар Берлинда “Olimpiastadion” томининг шакли тасвирланган. Марказда УEФАнинг биринчи бош котиби Анри Делаунай кубоги ва унинг атрофида 24та рангли бўлак, бундан ташқари EUROда иштирок этувчи 24 та жамоанинг рамзи ҳам бор.

Европа чемпионатининг шиори: “Футбол билан бирлаш, Европанинг марказида бирлаш”.

Европа чемпионати 2024 йилнинг 14 июндан – 14 июлгача Германиянинг 10 шаҳрида ўтказилади. Учрашувларга Берлин, Кёлн, Дортмунд, Дюсселдорф, Франкфурт, Гельзенкирхен, Гамбург, Лейпсиг, Мюнхен ва Штутгарт шаҳарлар мезбонлик қилади.