Жорий йил 6 октябрь куни Effect.uz Ахборот агентлиги Марказий сайлов комиссияси билан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик ишларининг олиб борилиши ва ўтказилишини ёритиш бўйича икки томонлама меморандум имзолади.

Effect.uz Ахборот агентлиги бош директори Акмал Эшонхонов ушбу жараён ҳақида фикр билдириб ўтди.

ФОТО: Марказий сайлов комиссияси
Бу кунни узоқ вақтдан бери кутаётган эдик, сўнгги йилларда мамлакатда бўлаётган ўзгаришлар қаторида Марказий сайлов комиссияси фаолиятида ҳам ўзгаришлар кузатилганини сездик.

Бугунги кун ушбу сўзларни тасдиғи ўлароқ Effect.uz жамоаси сайлов кампаниясини ёритишда чин дилдан бел боғлаб, жараёнларга киришган. Биз Марказий сайлов комиссияси билан сайлов жараёнидан кейин ҳам ҳамкорлик қилишга тайёрмиз”, – дейди Акмал Эшонхонов.

ФОТО: Марказий сайлов комиссияси

Имзоланган меморандумларни амалга ошириш доирасида барча даражадаги сайлов комиссияларининг фаолиятини изчил ёритиб бориш, сиёсий партиялар ва номзодлар учун уларнинг сайловолди дастурлари қоидалари, Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ривожланишининг муҳим масалаларига оид мустақил нуқтаи назарларини сайловчиларга, жамоатчиликка етказишда оммавий ахборот воситаларида тенг ҳажмда эфир вақти ва нашр майдони ажратиш йўли билан кенг ва тенг имкониятлар яратишга алоҳида эътибор қаратилади.

Қайд этиш жоиз, Effect.uz сайлов жараёнларини фаол яратиш мақсадида Telegram тармоғида 5 та партиялар махсус каналлар очди.

Шу қаторида Effect.uz Ахборот агентлиги журналисти Даврон Ҳасанов ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди.

 

Ушбу муҳим жараёнда иштирок этиш учун таҳририятимиз ҳам 31 нафар ҳодим рўйхатдан ўтказилди. Бизни нафақат Ўзбекистонда балки бошқа мамлакатлардан ҳам кузатиб боришади.

Ўйлайманки, ушбу сайлов фаол ёритиб боришимиз Ўзбекистон имижи учун яхши омил бўлиб хизмат қилади.

Бу ҳамкорлик меморандуми Марказий сайлов комиссия билан доимий алоқаларимизни мустаҳкамлайди ва бизга янада масъулият юклайди”, – деди Ҳасанов.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови 24 октябрь куни бўлиб ўтади.