Адлия вазири Русланбек Давлетов кеча, 5 октябрь куни “Ўзбекистон: беш йиллик ислоҳотлар” номли халқаро конференцияда ҳукумат ихчам бўлиши лозимлиги ҳақида гапирди.

Буни биринчи даражали вазифа сифатида белгилаб, муаммо сифатида олдимизга қўйишимиз керак. Ҳукумат ихчам бўлиши керак.

Бизда жуда катта давлат аппарати бор, бу тўғри келмайди. Унга кетадиган харажатлар жуда кўп. Ундан кўра, иқтисодни ривожлантиришга йўналтиришимиз керак. Қанча давлат органи кўп бўлса, шунча иқтисодиёт юриб кетиши қийин бўлади. Тадбиркорнинг ишлаши қийин бўлади.

Давлат органи дегани бу — бюрократия дегани. Бу қўшимча ваколат, қўшимча бошқарув функцияси дегани. Шунинг учун бу борада биз ўша ботиб кетган қўлларимизни қайтариб олишимиз керак! Бу бюрократия натижасида коррупция, мана шу қўллардаги негатив факторларни йўқотишимиз керак”, – деди адлия вазири.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давлетов коррупцияга қарши 20 та ҳужжат ишлаб чиқиш кераклигини айтган эди.