Бразилиянинг “Сао Пауло де Рио Гранде” клуби футболчиси Уилям Рибейро ўйинда ФИФА ҳакамининг бошига тепгани учун қамоққа олинди. Хабар қилинишича, баҳс расмийси “Сан Пауло” клубига қарши қарор чиқарган ва бу футболчиларда норозилик уйғотган.

Шундан сўнг, Уилям ҳакам бошига оёғи билан зарба берган. Оқибатда ҳакам ҳушини йўқотган ва маҳаллий касалхоналардан бирига етказилган. Футболчи бундай ахлоқсизлиги учун клубидан ҳайдалган. Ҳозирда у учун суд ҳукми кутилмоқда.