2021 йил 6 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ватиканнинг Ўзбекистондаги Апостол Нунсийи (Элчиси) этиб тайинланган (қароргоҳи Москва шаҳрида) архиепископ Жованни д'Аниеллони қабул қилди.

Ўзбекистон ва Ватикан ўртасида турли миллатлар ва динлар вакиллари ўртасидаги дўстлик ҳамда ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган ижобий ҳамкорлик тажрибаси тўплангани қайд айтилган.

Томонларнинг турли даражадаги конференссиялараро мулоқотни янада мустаҳкамлаш ва фаоллаштиришга ўзаро тайёрлиги билдирилди.

Ватикан Элчисига Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг диний соҳадаги ҳуқуқ ва эркинликларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.