2021 йил 4 октабр куни Тошкентда бўлиб ўтган ўзбек-туркман форуми доирасида «Узавтосаноат» АЖ ва «Туркменистон-Моторс» АЖ Туркманистон ҳудудида автомобиль, қишлоқ хўжалиги ва тиркама ускуналарини ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида меморандум имзолади. Бу хақида АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Меморандум имзолаш маросимида «Узавтосаноат» АЖ бошқарув раиси Шавкат Умурзаков ва «Туркменистон-Моторс» АЖ бошқарув раиси Фурқат Айдашев иштирок этишган.

Туркманистон томон Ўзбекистон автомобилсозлик саноатини юқори баҳолади ва томонлар Туркманистон Республикасида транспорт воситаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш имкониятларини ўрганишдан ўзаро манфаатдор эканликларини билдиришган.

Ушбу Меморандум доирасида «Туркменистон-Моторс» АЖ ишлаб чиқариш объектларида «УзАуто Моторс» АЖ автомобилларини ишлаб чиқаришни шартнома тузиш режалаштирилган. Бу йўналишдаги ҳамкорлик Туркманистонда автомобиль компонентларини ишлаб чиқаришни ва экспорт бозорларига сотишни ташкил қилишни ҳам назарда тутади.

Бундан ташқари, «Узавтосаноат» АЖ тизимига кирувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган бошқа транспорт воситалари (пикаплар, юк машиналар ва автобуслар), қишлоқ хўжалиги ва тиркама ускуналарини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш тўғрисида келишувга эришилган.