“Реал Мадрид” президенти Флорентино Перес Мадрид клуби “ПСЖ” ҳужумчиси Килиан Мбаппени қачон клубга келишини ҳал қилиниш ҳақида гапирди.

“Январь ойида биз Мбаппе ҳақида янгиликларга эга бўламиз. Умид қиламизки, ўша ойнинг ўзидаёқ ҳаммаси ҳал бўлади”, – деди Перес.

Эслатиб ўтамиз, 1 январдан Мбаппе исталган клуб билан музокара олиб бориши мумкин, чунки унинг парижликлар билан шартномаси 2022 йилнинг ёзида тугайди.