Twitter асосчиси Жек Дорси изоҳлардан бирида Facebook доменининг сотилиши ҳақидаги маълумотга қизиқди.

“Қанча?” – деб ёзди Дорси твиттерда.

Шундай қилиб, у фойдаланувчи томонидан эълон қилинган скриншотга жавоб берди. Ушбу скриншотда домен эгалари ҳақида маълумот берадиган хизматлардан бири ижтимоий тармоқнинг электрон почта манзили сотувга қўйилгани ҳақида ёзилган.

Душанба куни Facebook, Instagram ва Whatsapp’даги кенг кўламли узилишлар бутун дунёга таъсир кўрсатди.

Қайд этиш жоизки, Facebook оффлайн ҳолатида бўлгани учун секундига 2670 минг доллар йўқотмоқда ва унинг акциялари нархи 5 фоизга қулаб, 45 миллиард долларга пасайди.

Ижтимоий тармоқларнинг “қулаши” олти соатдан бери давом этмоқда ва бу 2008 йилдан буён Facebook тарихидаги энг ёмон воқеа бўлди.

Маълумот учун, 2019 йилдаги охирги кучли узилиш атиги бир соатга яқин давом этган эди.

Бугунги ҳолат Downdetector тарихидаги энг йирик воқеа бўлди. Бундай узилишлар кетидан дунё бўйлаб 10 миллиондан ортиқ шикоятлар келиб тушган.

Қолаверса, бутун дунёда Facebook, Instagram ва WhatsApp ижтимоий тармоқларида кузатилган узилишлардан кейин Telegram, Youtube, Twitter, Snapchat, TikTok, Gmail, Netflix, Zoom ва шу каби бошқа машҳур тармоқлар ҳам ишдан чиқишни бошлади.