“Толибон” жангарилари Кобулнинг бешинчи округида бир гуруҳ ИШИД террористик гуруҳи жангариларини қўлга олди.

Бу ҳақда “Толибон” маданият бўйича комиссияси аъзоси Муҳаммад Жалол ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилди.

Маълум бўлишича, толиблар Кобулнинг 5-округида 13 нафар ишидчиларни қўлга олишган.

Қайд этиш жоиз, Россиянинг Кобулдаги элчихонаси олдида тўрт нафар ишидчилар ўлдирилди. Шунингдек, Толибон” ҳаракати жангчилари Афғонистоннинг Жалолобод шаҳрида ИШИДнинг икки жангчисини қатл қилди.

Аввалроқ “Толибон” ҳаракати Афғонистон пойтахти Кобул туманларидан бирида ИШИД террорчилик гуруҳининг бир нечта аъзоси отишма натижасида ўлдирилгани ҳақида эълон қилганди.

Эслатиб ўтамиз, Август ойининг бошида Толибон Афғонистон ҳукумат қўшинларига қарши ҳужумини кучайтирди, 15 августда Кобулга кирди ва эртаси куни уруш тугаганини эълон қилди.

Август ойининг охирги икки ҳафтасида АҚШ ҳарбийлари ҳимоясида бўлган Кобулдаги аэропортдан Ғарб фуқаролари ва улар билан ҳамкорлик қилган афғонларни оммавий эвакуация қилинди.

31 августга ўтар кечаси АҚШ ҳарбийлари Кобул аэропортини тарк этиб, АҚШнинг Афғонистондаги қарийб 20 йиллик ҳарбий хизматини тўхтатди.