Франция терма жамоаси ҳамда ПСЖ клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе терма жамоадаги фаолиятини якунлашга тайёрлигини билдирди.

У интервьюларнинг бирида шундай дейди: “Мен ҳеч қачон терма жамоада ўйнаганим учун пул олмаганман. Жамоа учун текинга ўйнашга тайёрман. Мен муаммо яратишни хоҳламайман. Бир пайтлар терма жамоа учун муаммога айланиб бораётганимни ҳис қила бошладим. Кўп одамлар жамоага халақит беришимни, мен туфайли жамоа ғалаба қозонишни тўхтатганини айтишди. Агар терма жамоа менсиз бахтли бўлса, демак, терма жамоадаги фаолиятимни якунлашга тайёрман”.

Маълумот учун, Мбаппе Европа чемпионатида Франция ҳамда Швейцария терма жамоалари ўртасидаги баҳсда пенальтидан гол уролмаганидан сўнг французлар чемпионатдан чиқиб кетишган эди. Шундан сўнг Килианга тошлар отилаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, Мабппе Франция терма жамоаси сафида 46 учрашувда майдонга тушиб, 17 гол уришга муваффақ бўлган.