Бутун дунёда Facebook, Instagram ва WhatsApp ижтимоий тармоқларида кузатилган узилишлардан кейин Telegram, Youtube, Twitter, Snapchat, TikTok, Gmail, Netflix, Zoom ва шу каби бошқа машҳур тармоқлар ҳам ишдан чиқишни бошлади.

Servisepipe раҳбари бундай ҳодиса нима учун бўлаётганини сабабини маълум қилди.

Кўп миллиардлаб фойдаланувчилар Facebook’ни йўқотиб қўйгандан сўнг, унинг ўрнига фаол ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларни қидиришни бошладилар. Сўровлар кўпайиб кетганлиги сабабли тармоқлар кетма-кет ишдан чиқишни бошлаган.

Бу менга дастур даражасидаги DDoS ҳужумини эслатади, фақат бу ерда, афсуски, кўплаб сўровлар автоматлаштирилмаган, сўровларнинг ҳаммаси ҳақиқий фойдаланувчилар сўровлари. Компаниялар эса бундай даражада сўровлар кўпайиб кетишини кутишмаган эди”, – деди

Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқлардаги носозликларни кузатувчи Downdetector’нинг маълум қилишича муаммолар ҳақида биринчи хабарлар Тошкент вақти билан 20:34 дан кейин пайдо бўлди.

Улар асосан АҚШ ва Буюк Британияда, шунингдек Канада, Голландия, Германия, Италия, Франция, Ўзбекистон ва дунёнинг бошқа мамлакатларида кузатилган.

Facebook асосчиси Марк Цукерберг компанияга тегишли ижтимоий тармоқлар ва хизматларнинг глобал узилиши фонида 6,6 миллиард доллар йўқотди ва дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида олтинчи ўринга тушиб кетди.