Тошкент давлат иқтисодиёт университети собиқ проректори Нодир Идиев Фозилович фирибгарлик жиноятини содир қилиб, суд-тергов органларидан яширинганлиги сабабли қидирилмоқда.

Бухоро вилояти ИИБ у ҳақида маълумотга эга бўлганлардан 65 222-59-00, 65 222-89-50, 98 274-93-33 ва 97 301-44-41 телефон рақамларига ёки 102-қисқа рақамига қўнғироқ қилишни сўраган.

“Ёрдам кўрсатган фуқаронинг шахси сир сақланади ҳамда пул мукофоти билан рағбатлантирилади”, – дейилган хабарда.

Университет масъули Нодир Идиев ҳақиқатдан қидирувда эканлигини таъкидлаб, у жорий йилнинг июль ойида ишдан кетганини маълум қилган.

Аммо университетнинг расмий сайтида Нодир Идиев ҳали ҳам университетнинг молия-иқтисодиёт ишлари бўйича проректори эканлиги кўрсатилган