Ижтимоий тармоқларда Сурхондарёда фуқаролар ўртасида жанжал юзага келгани акс этган видеолавҳа юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилгани маълум қилинди.

Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, Шўрчи туманида 2021 йилнинг 27 сентяабр куни соат 17:00 ларда туманнинг «Гулистон» маҳалласи ҳудудидаги «Озод» маҳалласида яшовчи, Ш.Йўлли ва туманнинг «Гулистон» маҳалласида яшовчилар, Ш.Менгтош, унинг қизлари, П.Моҳира ҳамда Т.Маҳлиёлар билан ўзаро бир гуруҳга бирлашиб, туманнинг «Шакаркўл» маҳалласида яшовчилар, В.Салоҳиддин ва Б.Саидисломлар билан ўзаро жанжаллашади.

Улар жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, В.Салоҳиддин ва Б.Саидисломларни уриб, безорилик жиноятини содир этишган.

5 октабр куни Ш.Йўлли, Ш.Менгтош, П.Моҳира ҳамда Т.Маҳлиёларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлиги маълум қилинади ва келгусида қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.