Немис клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Кристофер Нкунку қатор топ-клублар қизиқишига сабаб бўлмоқда.

Франсиялик футболчига “Реал”, “Челси” ва “Ман Сити”дан қизиқиш мавжуд.

Мадридликлар Давид Алаба трансферидан кейин Нкункунинг агенти Пини Захави билан яхши алоқа ўрнатган ва шу факторга умид боғлаган. “Челси” устози Томас Тухел эса “ПСЖ”да Кристофер билан бирга ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Нкунку бу мавсум “Лейпсиг” сафида 7та ўйинда иштирок этиб рақиб дарвозасини 4марoтаба ишғол этди