Манба: The Irish Times | Аброр Эшонхонов тайёрлади

Журналистларнинг Халқаро Консорциуми (ICIJ, хусусан, Jorj Soros жамғармаларидан бири томонидан молиялаштирилиб, бир қанча жаҳон раҳбарларининг оффшор схемаларга алоқадорлиги ҳақидаги “Pandora ҳисоботини”ни эълон қилди.

Таъкидланишича, ушбу ҳисоботга 117 мамлакатдан 600 дан ортиқ журналистларнинг ҳисоботлари ва 11,9 миллиондан зиёд файлларнинг ошкор қилиниши натижасида олинган маълумотлар жойлаштирилган.

Уюшган жиноятчилик ва коррупцияни ҳисобот бериш лойиҳаси (OCCRP) маълумотларига кўра, файлга 35 та амалдаги ва собиқ миллий раҳбарлар, шунингдек, 100 га яқин мамлакатдан 400 та расмийлар киритилган.

Табиийки ушбу ҳужжатларда Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримованинг кирдикорлари фош қилинган.

“The Irish Times” нашрининг хабар беришича, Ўзбекистондаги айрим тадбиркорлар Ирландия ва Буюк Британияда рўйхатдан ўтган фирмаларини офшор компания сифатида ишлатади.

2017 йили Ўзбекистон президенти қарорига кўра Сирдарё вилоятида пахтачилик-тўқимачилик кластери ташкил этилган.

Ушбу қарорга кўра, 2016 йил Шотландияда рўйхатдан ўтган “Trontex LP” (Буюк Британия), “Gratum Trading LP”, “Mirzaobod universal trade cluster” (Buyuk Britaniya) хорижий компаниялари иштирокида МЧЖ шаклидаги “Bek Cluster” қўшма корхонаси ташкил этилган.

Айтилишича, ушбу компанияларга улушдор бўлган 41 ёшли Даниел Милчев Петков ва эстониялик 41 ёшли Зерар бўлган ва уларнинг юридик манзиллари болгарияда бўлган.

Энг қизиғи, “Mirzaobod universal trade cluster” МЧЖ акцияларининг 87,4 фоизи сенатор Улуғбек Сотиболдиевга тегишли.

Маълумот ўрнида, “Bek Cluster” компанияси раҳбари Улуғбек Сотиболдиев Олий Мажлис Сенатига 2018 йил сайланган.

Унинг компаниясига Сирдарё вилоятида 18 минг гектар майдон ажратилган, Мирзаобод вилоятида эса 100 гектар майдонда иссиқхоналар ташкил этилган.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 13 апрель куни “Bek Cluster”га борган ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини илмий асосда етиштириш ва сақлаш, харидорини ҳозирдан топиш зарурлигини таъкидлади.

Иссиқхона конструкцияларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, мева-сабзавотчилик бўйича мутахассислар тайёрлаш, кластер қошида илмий-амалий марказ ташкил этиш юзасидан кўрсатмалар берган.