Marca нашрининг хабар қилишича, Куманнинг “Барселона” клубидаги келажаги 24-октябрь куни бўлиб ўтадиган “Эл Классико”дан сўнг ҳал бўлади.

“Барселона” раҳбарияти кейинги уч ўйинда (“Валенсия”, “Динамо К” ва “Реал”) мутахассисга имкон беради ва шундан кейин унинг ишига яна баҳо беришади.

Агар Куман учта ўйинни ҳам ижобий ҳал қилса, ўз ўрнида қолади. Акс ҳолда унинг клубдаги фаолиятига якун ясалиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда “Барселона” Куманнинг ўрнига голландиялик мураббий Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқмоқда.