Ўзбекистон Республикаси Президентлигига O’zLiDePдан  кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг Жиззах вилояти бўйича ишончли вакили Байрамбек Узаков Дўстлик туманида жойлашган “Манас” махалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги сайловчилар билан учрашди.

2018 йилда бутун мамлакатимиз аҳлини қувончга солган “Обод қишлоқ” Давлат дастури айнан “Манас” қишлоқ фуқаролар йиғинидан бошланган эди. Йиллар давомида йиғилиб қолган муаммолар гирдобига тушиб қолган мазкур ҳудуд Дастур давомида амалга оширилган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларидан кейин қайтадан чирой очди. Айни пайтда мазкур ҳудудда мавжуд бўлган  1380 та оилада 6300 нафардан ошиқ аҳоли истиқомат қилади.  2 та замонавий мактаб, 2 та мактабгача таълим муассасаси, 1 та кутубхона, 1 та спорт мажмуаси, 1 та тўй ва томошалар мажмуаси, 1 та маҳалла гузари, 2 та дорихона, 5 та умумий овқатланиш шохобчалари, 30 дан ортиқ савдо дўконлари аҳоли хизматида. Ҳудудда 58 та фермер хўжалиги, 75 та турли хил тадбиркорлик субъектлари фаолият олиб боради.

Умуман олганда, “Обод қишлоқ” Давлат дастури фақат бунёдкорлик ва ободонлаштириш жараёни билан қолмай, дастлабки навбатда одамларнинг турмуш шароитини яхшилаш, уларнинг бандлигини таъминлаб, доимий даромад манбаларини шакллантириш ишлари ҳамон давом этмоқда.

Мисол учун, 133 та хонадон “Темир дафтар”га киритилган эди, айни пайтда улардан 123 таси ушбу дафтардан чиқарилди. “Аёллар дафтари”га киритилганларнинг 56 нафар хотин-қизлардан барчаси, “Ёшлар дафтари”га киритилганлар 41 нафар ёшларнинг 29 нафари мазкур дафтарлардан чиқарилди.

Сўнгги йилларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарасидан бугунги кунда  барча манасликлар мамнун.

Учрашувда қатнашган барча манасликлар бугунги ўтаётган кунларидан туяётган шўкроналик туйғуларини, эртанги кунга бўлган ишончини етказишга ошиқдилар ва партиядан кўрсатилган номзодни бир овоздан қўллаб-қувватлашларини билдирдилар.