“ПСЖ” ҳужумчиси Килиан Мбаппе жамоадоши Неймар билан бўлган можаро ҳақида гапирди.

У муҳим учрашувда ёмон пас бергани учун бразилиялик футболчилигидан норозилигини маълум қилди.

Бироқ, Мбаппе айтишича, футболда бундай ҳолатлар жуда тез-тез содир бўлади.

“Ҳа, мен Неймардан норози бўлдим. Футболда доим шундай бўлади. Баҳсдан сўнг мен у билан бу ҳақда гаплашдим. Сабаби, биз ғалаба қозонишни хоҳлаймиз. Ҳаммаси шу – ҳеч қандай муаммо йўқ”, – деди Мбаппе.