Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов оммавий ахборот воситалири билан бўлган учрашувда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳақида фикр билдириб ўтди.

“Ўзбекистон Туркманистоннинг муҳим савдо ҳамкорларидан биридир. Ўзбекистонга бу галги расмий ташрифнинг асосий мақсади – ҳурматли Президент, менинг дўстим Шавкат Мирзиёевни, унинг раҳбарлигида мамлакатнинг давлат тизимида, ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ҳаётининг барча соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни мен қатъий қўллаб-қувватлашимни намойиш этиш“, – деди Туркманистон Президенти.

Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевга Туркманистон делегациясига кўрсатилаётган самимий меҳмондўстлик ва дўстона қабул учун миннатдорлик билдирди.