Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига бориб, Биринчи Президентимиз ҳайкалига гул қўйди.

Шунинг билан Туркманистон Президентининг мамлакатимизга расмий ташрифи якунланди.

Тошкент халқаро аэропортида Гурбангули Бердимуҳамедовни Президент Шавкат Мирзиёев кузатиб қўйди.