Оғир вазн тоифасидаги боксчилар Тайсон Фьюри ва Деонтей Уайлдернинг учинчи жангдан қанча пул ишлаб олиши маълум бўлди. Бу ҳақда “EssentiallySports” хабар берди.

Фьюри мазкур жанг учун 30 миллион доллар, Уайлдер 20 миллион доллар ишлаб топади. Шунингдек, Фьюри трансляциядан тушадиган даромаднинг 60 фоизини олиши қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, Фьюри ва Уайлдер ўртасидаги учинчи жанги 9 октябрь куни бўлиб ўтади.