Facebook компанияси техник хизматлари раҳбари Шрепфер тармоқларда кузатилаётган носозликлар учун фойдаланувчилардан узр сўради.

Facebook хизматларининг бузилишидан зарар кўрган ҳар бир одамдан кечирим сўрайман”, – деб ёзди Facebook CTO директори Майк Шрепфер Twitter’да.

Душанба куни Facebook, Instagram ва Whatsapp’даги кенг кўламли узилишлар бутун дунёга таъсир кўрсатди.

Қайд этиш жоизки, Facebook оффлайн ҳолатида бўлгани учун секундига 2670 минг доллар йўқотмоқда ва унинг акциялари нархи 5 фоизга қулаб, 45 миллиард долларга пасайди.

Ижтимоий тармоқларнинг “қулаши” олти соатдан бери давом этмоқда ва бу 2008 йилдан буён Facebook тарихидаги энг ёмон воқеа бўлди.

Маълумот учун, 2019 йилдаги охирги кучли узилиш атиги бир соатга яқин давом этган эди.

Бугунги ҳолат Downdetector тарихидаги энг йирик воқеа бўлди. Бундай узилишлар кетидан дунё бўйлаб 10 миллиондан ортиқ шикоятлар келиб тушган.

Қолаверса, бутун дунёда Facebook, Instagram ва WhatsApp ижтимоий тармоқларида кузатилган узилишлардан кейин Telegram, Youtube, Twitter, Snapchat, TikTok, Gmail, Netflix, Zoom ва шу каби бошқа машҳур тармоқлар ҳам ишдан чиқишни бошлади.