5 октябрь куни Instagram ва Facebook’да яна узилишлар кузатилди, дея хабар бермоқда машҳур ижтимоий тармоқларда кузатиладиган узилишларни кузатадиган Downdetector сайти.

Маълум бўлишича, сайтга эрталабки вақтга нисбатан муаммолар ҳақидаги шикоятлар сони беш баравар кўпайди, энг кўп муаммолар америкалик фойдаланувчилар учрашмоқда.

Шунингдек, муаммолар Россия, Буюк Британия, Франция, Германия, Голландия ва бошқа мамлакатларда қайд этилган.

Қайд этиш жоиз, Facebook, WhatsApp ва Instagram хизматлари бутун дунё бўйлаб 2008 йилдан буён илк бор энг жиддий ва энг узоқ вақт давомида, яъни 7 соат давомида ишдан чиқди.

Хатолар асосан дастур ва сайтнинг ишлаши, шунингдек, серверга уланиш билан боғлиқ.

Эслатиб ўтамиз,  Facebook асосчиси Марк Цукерберг 7 соат давомида 7 миллиард доллар йўқотди ва Facebook акцияси 5 фоизга тушиб кетди.