Қанот ҳимоячи Серджи Роберто ҳали ҳам “Барселона” билан шартномани узайтириш шартлари борасида келиша олмаяпти.
Cadena Cope маълумотларига кўра, музокаралар тўхтатилган ва яқин вақт ичида қайта тикланмайди.
29 ёшли футболчининг агенти Хосеп Мария Оробитгнинг айтишича, ҳозирда томонлар шартномани узайтириш бўйича ишни тўхтатиб қўйишган, бироқ, унинг сўзларига кўра, уни исталган вақтда қайта бошлаш мумкун.

Эслатиб ўтамиз, Серджи Роберто ушбу майсумда “Барса” таркибида 6та ўйинда майдонга тушди.