Афғонистоннинг электр энергия бўйича қарзи 62 ​​миллион долларга етди. Бу ҳақда Tolo News  DABS энергия компаниясига таяниб хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, компания раҳбарияти Ўзбекистон, Эрон, Тожикистон ва Туркманистонга хат юбориб, қарзни тўлашни ваъда қилиб, электр энергиясини етказиб беришни тўхтатмасликни сўраган.

Шунингдек, DABS ҳаттоки МООНСАдан ҳам ёрдам беришни сўраган. Агарда учинчи томондан молиялаштириш манбалари бўлмаса, у афғонлардан, ҳатто камбағаллардан ҳам пул олишга мажбур бўлишини огоҳлантирган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Афғонистонга электр энергия етказиб беришда давом этмоқда.