Кеча Алишер Навоий номидаги киносаройда Кинематография агентлиги буюртмасига биноан Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ва Cinerama entertainment студияси билан ҳамкорликда суратга олинган “Абдулла Қодирий” ҳужжатли фильми премьера қилинди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Аввал адиб ҳайкалига гулчамбар қўйилди. Сўнг, кинозалда Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби ўқувчилари ва университет талабалари иштирокида бадиий кеча ташкил этилди.

“Абдулла Қодирий” ҳужжатли фильми Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 20 май куни Тошкент шаҳрида ташкил этилган Адиблар хиёбонига ташрифи давомида берилган топшириқлари асосида яратилган.

Сценарий муаллифлари Фаррух Жабборов, Иқбол Қўшшаева ва Умид Хамдамов, постановкачи режиссёр Умид Ҳамдамов, операторлар Жаҳонгир Ибрагимов, Жаҳонгир Абдураҳмонов, иккинчи режиссёр Шаҳноза Сирожиддинова, продюсер Анвар Мадраимов, постановкачи рассом ва либосчи Анастасия Сущук, гримёр Галина Иванова.