5-10 октябрь кунлари Болгария пойтахти София шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасида халқаро турнир ташкил этилади.

Ушбу мусобақада ўзбекистонлик боксчи қизлар ҳам иштирок этишади. Бокс қизлар бугун тунда Истанбул орқали София шаҳрига жўнаб кетишди.

Ўзбекистон терма жамоаси Болгарияга қуйидаги таркибда йўл олди:

-48 кг: Гуласал Султоналиева

-50 кг: Маржона Савриева

-52 кг: Турсуной Раҳимова

-54 кг: Цитора Шагдарова

-57 кг: Цитора Турдибекова

-60 кг: Дилфуза Бекова

-63 кг: Моҳинабону Абдуллаева

-66 кг: Хадичабону Абдуллаева

-66 кг: Шахноза Юнусова

-75 кг: Соҳиба Рўзметова

Мураббийлар: Лочин Қўчқоров, Ислом Тожибоев, Зокир Шарофов.