2021 йил 14-20 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш ўтказилади. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

  • Сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.
  • Муддатидан олдин овоз бериш учун сайловчи сабабини кўрсатган ҳолда тегишли сайлов участкасига ариза билан мурожаат қилади.
  • Тўлдирилган сайлов бюллетени ёпиқ конвертда, тегишли УСКнинг сейфида сақланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови 24 октябрь куни ўтказилади.