Куз-қиш даврида Ўзбекистон Қирғизистонга 750 миллион кВт / соат электр энергияси етказиб беради.

Қирғизистон энергетика ва саноат вазири Доскул Бекмурзаевнинг айтишича, Бишкек Ўзбекистон томонидан етказиб бериладиган электр энергияси учун пул тўламайди. Вазият барқарорлашганидан кейин Ўзбекистонга электр энергияси қайтарилади.

Бундан ташқари, Туркманистондан Қирғизистонга 500 миллион кВт / соат, Россиядан Ўзбекистон орқали 2-3 миллиард кВт / соат энергия етказиб бериш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Қозоғистон, шунингдек, кейинчалик қайтарилиши шарти билан, Қирғизистонга 900 миллион кВт / соат электр энергияси етказиб беради.

1 октябрдан Тожикистон Қирғизистонга кунига 1 миллион кВт / соат электр энергияси етказиб беради.

Қирғизистон Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг бир қисмини сув билан таъминлайдиган Тўхтогул сув омборидаги сув сатҳининг пастлиги туфайли сўнгги йиллардаги энг йирик энергетик инқирозга дуч келмоқда.

1-октабр ҳолатига кўра, сув омборида атиги 12,3 миллиард кубометр тўпланган, қишни қулай ўтказиш учун 15-16 миллиард кубометр керак.

Ўзбекистон ва қўшни давлатлар томонидан Қирғизистонга электр энергияси етказиб берилиши натижасида, Тўқтоғул сув омбори келгуси суғориш мавсуми учун этарли миқдорда сув йиға олади.