Ўзбекистон Aфғонистонга шартномага мувофиқ электр энергиясини етказиб беришда давом этмоқда. Бу ҳақда РИA Новости агентлиги республика энергетика вазирлигига таяниб хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, 2019 йилда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” AЖ Aфғонистон ДAБС билан ҳар йили 6 миллиард кВт / соатгача электр энергиясини 10 йил муддатга тўлаш шарти билан етказиб бериш тўғрисида шартнома имзолаган.

Ўзбекистондан Aфғонистон истеъмолчиларига электр энергияси етказиб бериш ҳажми кунига тахминан 35 МВтни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон куз-қиш мавсумида Қирғизистонга электр энергия етказиб бериши ҳақида маълум қилган эдик.