Украина Биринчи Лигасининг 11-туридан ўрин олган «Подиллиа» ва Донетскнинг «Олимпик» жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг, футболчилар ўртасида катта жанжал келиб чиқди.

Ўйинга 5 дақиқа қўшиб берилган бўлсада,баҳс ўз вақтида тугатилмади. Учрашув давомида ўйин бош ҳаками «Подиллиа»нинг иккита голини бекор қилди. «Олимпик»нинг голидан сўнг, финал ҳуштаги янгради ва бу мезбонларнинг ғазабини қўзғатди. «Подиллиа» дарвозабони Евгений Кучеренко ҳакамликдан норозилигини билдира бошлади, бу эса футболчилар ўртасида зиддиятга олиб келди ва катта жанжалга айланди. Натижада, «Олимпик»нинг икки ўйинчисига қизил карточка кўрсатилди – Иван Белий ва Владислав Рибак.

Жанжал анча вақтгача давом этди. Ҳатто футболчилар кийиниш хонасига кириб кетиш вақтида ҳам можарони давом эттиришди. «Олимпик» 10 турда 14 очко тўплади ва Биринчи Лига турнир жадвалида 7-ўринда бормоқда. «Подиллиа» 11 турдан кейин 13 очко билан 10-ўринда.

Видео: