“Толибон” ҳаракати Афғонистон пойтахти Кобул туманларидан бирида ИШИД террорчилик гуруҳининг бир нечта аъзоси отишма натижасида ўлдирилгани ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

“Бир гуруҳ ИШИД жангчилари Хайрхондаги қисқа муддатли отишмадан сўнг ўлдирилди”, – деди манба.

Гувоҳнинг айтишича, Кобулнинг 17 -туманида отишма овози эшитилган. Унинг сўзларига кўра, номаълум шахслар икки томондан ўқ узган, аммо отишмада айнан кимлар иштирок этгани аниқ эмас.

Эслатиб ўтамиз, Август ойининг бошида Толибон Афғонистон ҳукумат қўшинларига қарши ҳужумини кучайтирди, 15 августда Кобулга кирди ва эртаси куни уруш тугаганини эълон қилди.

Август ойининг охирги икки ҳафтасида АҚШ ҳарбийлари ҳимоясида бўлган Кобулдаги аэропортдан Ғарб фуқаролари ва улар билан ҳамкорлик қилган афғонларни оммавий эвакуация қилинди.

31 августга ўтар кечаси АҚШ ҳарбийлари Кобул аэропортини тарк этиб, АҚШнинг Афғонистондаги қарийб 20 йиллик ҳарбий хизматини тўхтатди.