“Толибон” ҳаракати жангчилари Афғонистоннинг Жалолобод шаҳрида ИШИДнинг икки жангчисини қатл қилди. Бу ҳақда “Sputnik Афганистан” хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, толиблар ишидчиларни дорга осишган ва айнан шундан кейин ИШИД террористик гуруҳи томонидан Жалолободда теракт содир этилган, натижада 4 нафар толиблар ҳалок бўлиб, 20 га яқин одам жабрланган.

Аввалроқ “Толибон” ҳаракати Афғонистон пойтахти Кобул туманларидан бирида ИШИД террорчилик гуруҳининг бир нечта аъзоси отишма натижасида ўлдирилгани ҳақида эълон қилганди.

Эслатиб ўтамиз, Август ойининг бошида Толибон Афғонистон ҳукумат қўшинларига қарши ҳужумини кучайтирди, 15 августда Кобулга кирди ва эртаси куни уруш тугаганини эълон қилди.

Август ойининг охирги икки ҳафтасида АҚШ ҳарбийлари ҳимоясида бўлган Кобулдаги аэропортдан Ғарб фуқаролари ва улар билан ҳамкорлик қилган афғонларни оммавий эвакуация қилинди.

31 августга ўтар кечаси АҚШ ҳарбийлари Кобул аэропортини тарк этиб, АҚШнинг Афғонистондаги қарийб 20 йиллик ҳарбий хизматини тўхтатди.