Толиблар афғонистонлик ўқитувчиларга ишонмасликларини маълум қилиб, ўзларининг қадриятларига таяниб мактабларга янги ўқитувчиларни тайинлайди. Бу ҳақда  Олий таълим вазири Абдул-Боқи Ҳаққони Khaama Press’га маълум қилди.

Ҳаққонининг айтишича, ёш авлодга толиблар учун фойдали бўлган тўғри қадриятларни ўргатадиган мактаб ўқитувчиларини тайёрлаш керак.

Ҳаққонийнинг сўзларига кўра, Ғани ҳукумати даврида ўқитилган ўқитувчиларга ишонч йўқлигини айтди ва “Толибон”га таянадиган янги ўқитувчилар керак.

Khaama Press’нинг қайд этишича, бу Абдул-Боқи Ҳаққонийнинг биринчи баёноти эмас. Яқинда у мамлакат учун диний таълим билан бир қаторда мактабни ҳам қадрлироқ деб билишини айтди.