Бокс афсонаси Майк Тайсон блогер ака-ука Жейк ва Логан Поллардан бирига қарши рингга кўтарилишга тайёр.

“Албатта, уларнинг бирига қарши рингга кўтарилишга рози бўлган бўлардим. Уларга қарши жанг орқали каттагина маблағга эга бўламан.

 Уларнинг 75 миллионлик кузатувчилари бор. 100 миллион долларга улар ҳаммасини қилишган бўларди”, – деди Тайсон.

Эслатиб ўтамиз, Тайсон 2020 йил 29 ноябрда яна бир бокс афсонаси Рой Джонсга қарши рингга кўтарилган ва дурранг қайт этган эди.

Маълумот учун, 55 ёшли Майк Тайсон фаолияти давомида 58та жанг ўтказиб уларнинг 50тасида ғолиб бўлган (44нокаут) 8та марта мағлубиятга учраган ва 2марта дурранг қайт этган.