Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 4 октябрь куни расмий ташриф билан Тошкентга келди.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Гурбангули Бердимуҳамедов Президент Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Гурбангули Бердимуҳамедов давлатимиз раҳбари ҳамроҳлигида Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди.

Ўзбекистон ва Туркманистон Президентларининг музокаралари эртага, 5 октябрь куни Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтади.