Бугун, 4 октябрь куни соат 14:36 да Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Самарқанд шаҳар Бағдод кўчасида жойлашган мактабгача таълим муассасаси ошхонасининг том қисмида ёнғин содир бўлди. Бу ғақда ФВВ матбуоаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Маълум бўлишича,  воқеа жойига 3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:40 да етиб борган ва ёнғин соат 15:06 да ўчирилган. Ҳодиса оқибатида ошхонанинг 30 кв.м майдонда том қисми ёнғиндан зарарланган.

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ, тарбияланувчилар бинодан ўз вақтида эвакуация қилган. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.